Пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилар форуми ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Халқаро истеъмолчилар конфедерацияси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Европа ва Осиё қитъаларидаги 30 га яқин давлатдан соҳада фаолият олиб бораётган 250 дан зиёд мутахассис иштирок этмоқда.
Форумдан кўзланган мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли институтлари етакчи вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари, етакчи экспертлар иштирокида соҳанинг долзарб муаммолари, янгича тамойиллар, электрон тижорат ва туризм соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама этиш, глобаллашув шароитида йўналишга доир халқаро ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш, ўзаро тажриба алмашиш, муҳим таклиф, ташаббусларни илгари суришдан иборат.