Yangiliklar

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалардан, шунингдек юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан келиб чикиб,

Тагаев Иномжон Умурбекович, 2020 йилнинг 24 январидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг ўринбосари – Ижрочи директор лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тагаев Иномжон Умурбекович Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Тошкент давлат Юридик институтини бакалавриятини, 2012 йилда Тошкент давлат Юридик институтининг магистратура босқичини тамомлаган. Унвони 3 даражали юрист.