Yangiliklar

Федерациянинг савобли ишлари

Ёши улуғларни эъзозлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш халқимизга хос жиҳатлардан саналади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудлардаги пенсионерлар, имконияти чекланганлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиниши замирида ҳам ана шундай анъана мужассам. Федерация раиси Ж.Саримсоқов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Боғёп МФЙ, Ғалаба кўчасида истиқомат қилувчи, 96 ёшли Галенко Иван Федотович ҳонадонига қилинган ташриф ҳам мазкур йўналишдаги ишларнинг биридир. Ушбу хонадонга қиш мавсумида фойдаланиш учун кўмир, газ балон ва озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди. Галенко Иван Федотович Федерация жамоасига ўз миннадорлигини билдириб, маъсулиятли ишларига муваффақият тилади.