Yangiliklar

Носоз сотилган телефон машмашаси

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 1091 ишонч телефони орқали 2020-йил 13-январ куни Сирдарё вилояти, Оқ Олтин туманида яшовчи фуқаро Г.Абдураҳимова шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Истеъмолчи ўз аризасида Олмазор туманида жойлашган маиший техника дўконига кириб, Samsung A 90 русумли телефонини 7.000.000 сўмга харид қилганини, лекин маълум вақтдан сўнг харид қилинган телефон носоз ишлаётганлигидан норози бўлиб, дўконга мурожаат қилганини аммо, дўкон томонидан  рад жавоби берилганини баён қилган.

Шундан сўнг Федерация мутасадди ходимлари томонидан  Г.Абдурахимова шикоят аризасига  асосан жойига чиқиб ўрганилди ва дўкон раҳбарига қонун доирасида тушунча берилганидан сўнг 7.000.000 сўм истеъмолчига тўлиқ қайтариб олиб берилди.