Yangiliklar

КОНДИЦИОНЕР УЧУН ТЎЛАНГАН 3 870 000 СЎМ ПУЛ МАБЛАҒИ ИСТЕЪМОЛЧИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 1091 ишонч телефони орқали  Навоий шаҳарда яшовчи фуқаро А.Зайнутдиновдан мурожаат қабул қилинди. Унда, фуқаро А.Зайнутдинов Навоий шаҳрида жойлашган “Диёр Хаким Навоий” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 3 870 000 сўмга сотиб олган “Artel” русумли кондиционер сифатсиз чиққанлигидан норозилигини билдирган.

Фуқаро мурожаати мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилганида, ҳақиқатдан ҳам кондиционер сифатсиз ва носоз ҳолда эканлиги кузатилди.

Шундан сўнг, савдо ходимига фуқаронинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари юзасидан тушунчалар берилди, 3 870 000 сўм пул маблағи эса фуқарога  тўлиқ қайтарилди.