Yangiliklar

Жамоатчилик назорати давлат тасарруфидаги ташкилотдан устун келди

Жамият ҳаётидаги энг долзарб, аҳолининг муайян қатламини ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этиш учун жамоатчилик назорати муҳим саналади. Хабарингиз бор, 2018-йил 13-апрел куни “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва албатта, нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг зиммасига ҳам улкан масъулият юкланди. Сабаби, жамоат тузилмалари жамият ҳаётидаги муаммоларнинг ечимини топишга бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилишларини тақазо этади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз керакки, Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида ўз фаолиятини юритиб, жамоатчилик назорати орқали фуқаролар мушкулини осон қилиб келмоқда. 2019-йил сархисоби бўйича 10261та ариза келиб тушган бўлса, унинг 9736 таси яъни, 94,9 % ижобий ҳал етилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жаъми 10 174 967 565 (ўн миллиард бир юз етмиш тўрт миллион тўққиз юз олтмиш етти минг беш юз олтмиш беш) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Эслатиб ўтамиз, бу нодавлат-нотижорат ташкилот кўрсаткичи. Энди еса ҳудди шу функцияда фаолият юритаётган давлат ташкилоти кўрсаткичларига эътиборингизни қаратинг. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳам ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Aгентликка ўтган 135 кун давомида турли шикоятлар билан 1300 дан ортиқ истеъмолчи мурожаат қилган ва 312 млн сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб- китоб қилиб берилган. Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига эса 135 кун давомида 5000дан зиёд мурожаат келиб тушди ва 5 млрд 200 млн сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб- китоб қилиб берилди.  Бу сезиларли факт албатта сизни ҳайратга солиши мумкин. Сабаби, давлат томонидан молиялаштириладиган ташкилот кўрсаткичи, ўз-ўзини таъминлайдиган яъни давлат бюджетидан бир сўм ҳам фойдаланмайдиган Федерациядан анча паст. Бу эса, жамоатчилик назоратининг нечоғли устун ва аҳоли билан яқин эканлигидан далолат.