Yangiliklar

20 ёшли тадбиркор талаба йигит энди битта ташкилотнинг раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар, шунингдек юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Федерация тизимида раҳбарлик лавозимларига ёш кадрларни тайинлаш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида, Федерациянинг Деҳқонобод туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раҳбари лавозимига Абдурахмонов Шавкат Шоди ўғли тайинланди.

Маълумот учун Ш.Абдурамонов 2000 йилда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туғилган, шу вақтга қадар тумандаги “Шохиста Шодиевна” хусусий корхонаси директори лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, 20 ёшли Ш.Абдурамонов ҳозирда Ўзбекистон Миллий Университетининг сиртқи йўналиши талабаси ҳисобланади.