Yangiliklar

ТАРМОҚДАН УЗИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛОВ ТАЛАБИ

Бугунги кунда энг кўп учраётган муаммолардан бири коммунал тўловлардаги ассосиз қарздорликлардир. Тўрақўрғон туман Оқтош МФЙда яшовчи фуқаро Абдуқодиров Муҳаммадалининг хонадонига туман Мажбурий ижро бюросидан табиий газ учун 547 минг 873 сўмлик қарздорлик талабномаси келган.

Газ босими яхши бўлмагани сабабли кўча тармоғидан аллақачон узиб қўйган фуқаро эса бундан норози бўлган. Туман газ таъминоти йўлида ковуши емирилган Муҳаммадали Абдуқодиров Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тўрақўрғон туман жамиятига ҳуқуқини ҳимоя қилишларини сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ходимларнинг суриштирувлари натижасида унинг табиий газдан қарзи мавжуд эмаслиги, 2015 йил январ ойида тумангаз филилали ходимлари томонидан газ босими етарли бўлмаганлиги туфайли тармоқдан узганлиги маълум бўлди. 547 минг 873 сўм асоссиз қарз йўқ қилинди.