Хатамов Aзизжон Нурмаҳаматович
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий ижро этувчи аппарати Ҳуқуқий ҳимоя, ташкилий кадрлар ва услубий бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Aзизжон Хатамов 1989-йили Сурхондарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 2012-йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2014-йилда магистратурасини тамомлаган.
Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида ишлаган.