Yangiliklar

1.400.000 сўмлик носоз газплита пули истеъмолчига қайтарилди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи фуқаро А.Қорақулов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, 1091 “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилди.
Мурожаатда фуқаро А.Қорақулов Шўрчи туманидаги “Aртел” савдо дўконидан 1.400.000 сўм га сотиб олган газ плитаси яроқсиз чиққанини билдирган.
Ушбу мурожаат Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси мутахассислари томонидан ўрганилиб, носоз газ плитаси учун тўланган 1.400.000 сўм пул фуқаро А.Қорақуловнинг хоҳишига кўра қайтариб олиб берилди.