Yangiliklar

Автокредитга олинган “Cobalt” носоз чиқди.

2019 йил ноябръ ойида Навоий шаҳридан 3 йил муддатга автокредит асосида “Cobalt” автомашинасини ҳарид қилган фуқаро М.Раҳимов автомашинанинг 3 ойдан сўнг носоз ҳолда эканлигини билиб, тегишли мутасаддиларга мурожаат қилади.
Афсуски, масъуллар фуқаро мурожаатига беписандлик билан қараб, харидорни 2 ой сарсон қилади.
Шундан сўнг фуқаро М.Раҳимов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, ҳуқуқини ҳимоя қилишларини сўраган.
Мутахассислар ў’рганишлари натижасида фуқаронинг норозилиги асосли эканлиги аниқланди.
Навоий шаҳар жамияти томонидан тегишли корхона раҳбариятига истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилди.
Натижада, фуқаронинг “Cobalt” автомашинасидаги носозлик тегишли масъуллар томонидан бартараф этилди.