Yangiliklar

  Истеъмолчига қўйилган асоссиз қарздорлик олиб ташланди.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи фуқаро М.Раҳимова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  Бойсун туман жамиятига мурожаат қилди. Мурожаатда фуқаро М.Раҳимова ўз уйида фойдаланаётган газ ҳисоблагичи янги ўрнатилган бўлсада, истеъмолчидан туман газ ходимлари томонидан ортиқча 1.500.000 сўм талаб қилинганидан норози эканлигини билдирган.

Ушбу мурожаат Бойсун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб,  фуқаро хонадонига қўйилган 1.500.000 сўм асоссиз қарздорлик олиб ташланди.