Yangiliklar

МОНИТОРИНГ. Республика туризм маркази — Бухоро вилоятининг 91 фоиз ички йўллари қаровсиз

МОНИТОРИНГ. Республика туризм маркази — Бухоро вилоятининг 91 фоиз ички йўллари қаровсиз

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ички хўжалик автомобиль йўллари ҳолати ўрганилди.

Замонавий жамият жадаллик билан ривожланмоқда. Бу эса фуқаро муаммоларининг актуаллик даражасининг ўзгаришига олиб келяпти. Aммо шундай муаммо борки, бунинг долзарблиги бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Бу – йўллар муаммоси.
photo5366105391022320762.jpg

Яқинда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамкорликда юртимизнинг барча ҳудудларидаги ички йўллар тизими бўйича мониторинг ўтказди. Кун тартиби бўйича дастлаб Бухоро вилояти ички йўллари ўрганилди. Натижалар эса ҳайрон қоларли даражада.

Унга кўра, Бухоро вилояти туманларининг умумий ички хўжалик автомобиль йўллари 10717,3 километрни ташкил қилиб, 2019 йилнинг охирига қадар 922, 4 километрга асфалт ва шағал ётқизилган, яъни 9 фоизига. Aммо 91 фоиз йўллар эса йиллар давомида қаровсиз ҳолатда эканлиги аниқланди…

photo5366065804308753691.jpg

Туризм шаҳар ҳисобланган кўҳна Бухорога бўлган эътибор шу даражадами?

Бизнинг жаҳон миқёсидаги имижимизга бу ҳолат таъсир қилмайдими?

photo5366549512115563872.jpg

Наҳотки бу ҳолат масъуллар эътиборидан четда қолган бўлса?

Ўзи бунга ким масъул?

photo5366549512115563875.jpg

Юқоридаги каби ҳақли саволлар барчада туғилиши тайин.

Маълум бўлишича, бунга “Ободонлаштириш бошқармаси” жавобгар. Бу ташкилотнинг асосий вазифаси ҳудуддаги транспорт қатнайдиган кўчалардаги йўл ва йўлакларни таъмирлаш, йўлларнинг ҳолатини талаб даражасига келтириш ҳамда аҳолига йўллардан фойдаланишда қулайликлар яратишдан иборат. Aммо юқоридаги ачинарли фактдан кейин, “булар ўзи вазифасидан хабардорми?” деган савол беихтиёр хаёлга келади.

Нима бўлганда ҳам хулосани ўзингизга ҳавола қиламиз…
photo5366065804308753692.jpg
photo5366549512115563874.jpg

 

1