Yangiliklar

Пули тўланган автомобилни ололмаётган​ фуқаролар муаммоси ҳал этилди

Сўнгги кунларда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига келаётган мурожаатларнинг кўп қисмини автомашина олиш учун тўлов қилиб, сўнгра ўз вақтида автомобилини ололмаётган юртдошларимизнинг шикоятлари ташкил этмоқда.

Федерацияга келиб тушган навбатдаги ариза Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Худойберди Мустафоевдан бўлиб, у Қарши шаҳридаги “Ас-Қашқадарё серрвис” хизмати томонидан “Gentra” автомашинаси учун 115 679 409 сўм тўлов қилиб, шартнома тузган. Шартномада келтирилган муддатдан анча вақт ўтиб кетаётган бўлса-да, унга автоулови етказиб берилмаётганлигидан норози бўлган.

Ушбу вазият федерациянинг Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари автосалон ходимларига тушунтирилиши натижада қисқа фурсатда Худойберди Мустафоевга “Gentra” автомашинаси етказиб берилди.