Yangiliklar

Харидор нима учун пул ўтказиб ҳам “Gentra”сини ололмади?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Худойберди Мустафоевнинг мурожаати кўриб чиқилди.
Х.Мустафоев Қарши шаҳар “АС Қашқадарё сервис” автосалонидан ўзаро автомашина етказиб бериш бўйича тузган шартномасига кўра “Gentra” русумли автомашина учун 115.697.409 сўм тўлаган аммо, автоулов анча вақт ўтса ҳам етказиб берилмаган. Ушбу муаммоли ҳолат тегишли тартибда ўрганилиб, фуқарога “Gentra” автомашинаси етказиб берилди.