Yangiliklar

Таҳлилларга кўра, қурилишда ишлатиладиган айрим металл маҳсулотлари белгиланган меъёрларга жавоб бермайди

Қурилишда ишлатилаётган барча маҳсулотларнинг сифати халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб берадими, бозорларда сотилаётган металл маҳсулотлари тегишли сертификатларга эгами?

“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан қурилишда ишлатиладиган металл маҳсулотларининг таҳлили ўтказилди.

Минг афсуски, ўтказилган синовлар натижасида 5 турдаги арматурадан 4 таси ҳамда 2 турдаги угольник маҳсулотлари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.

Маълумот учун: Синовдан ўтказилган арматура маҳсулотлари Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан келтирилган.

Ўрганиш натижаларига асосан металл маҳсулотларининг сертификатлаштириш идораларига огоҳлантириш хатлари юборилди