Yangiliklar

Монополияга қачон чек қўйилади?

Бугунги кунда истеъмолчилар автомашиналар нархлари кўтарилганидан норози. 1 ёки 2 фоизга эмас, бирданига 15-20 % га! Нима сабадан қайси омиллар туфайли, нега айнан харидоргир бўлган автомашиналарнинг нархи тушишни ўрнига кўтарилиб кетгани кўпчилик истеъмолчиларнинг норозилигага сабаб бўлмоқда. Aммо ваъдалар аксинча эди. Бу йил автомашина нархи тушиши кутилаётган эди. Бу иши билан UzautoMotors истеъмолчилар устидан яна бир аҳмоқона “юриш қилди”. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига 2019-йил давомида 100га яқин ранги ўчганидан тортиб, техник носозлигу ўз жойида турган, ҳеч қандай ташқи омилларсиз ўз-ўзидан ёниб кетган машиналар тўғрисида аризалар келиб тушган. Биз уставда белгиланган тизим орқали истеъмолчиларимизга кўмак кўрсатган бўлишимизга қарамасдан, муаммолар кўпайса кўпайдики, асло камаймади. UzautoMotors монопол ташкилот ҳисобланар экан, бу каби муаммоларнинг адоғи бўлмаслиги аниқ.

Тўғри, халқимиз меҳнаткаш, орзу- ҳавас учун ҳам машина олиш иштиёқидан асло қайтмайди. Лекин бу дегани исталганча халқ билан ҳисоблашмасдан нархларни ошириш керак дегани эмас! Бу кетишда халқимиз анча пайт мусофир юртда “қора ишчи” деган тамға билан юришга маҳкум. Тўғрида, ўз давлатида қадр топмаган халқни ўзга юртда бошини силармиди?! Қачонгача ўзга юртда яратилган имкониятларга ҳавас қилиб юрамиз? Қачонки, UzautoMotors дан ташқари яна рақобатдош заводлар иш бошласа, шундагина нархнинг тушишидан умид бор. Aкс ҳолда халқга нисбатан бундай беписанд ва таҳқирловчи кайфият ҳали бери уларни тарк этмайди. Бу монополияга биргина мисол ҳолос. Aслида бу “мусаффо осмон” остида инсоният эҳтиёжига нимаики энг зарур ҳисобланса, барчаси монополия ҳукми остида. Истанг сафарга чиқинг “Ўзбекистон ҳаво йўлларига” 2 баробар ошиқчасига ҳақ тўланг. (Биргина мисол : Ташкент-Истанбул билан Aлматы- Истанбул қатнов линияларини солиштирадиган бўлсак, бизда 1 миллион қимматига билет харид қилишингиз керак, аслида еса масофа 1000 км(10 соат) бизга яқин аммо биз “мусаффо осмон” остида учганимиз учун шунга яраша тўлаймиз). Истанг темир йўлларидан, истанг газ ёки свет, истанг маиший техникага мурожаат қилинг барчаси монополия ҳукми остида. Факт билан гапирадиган бўлсак, бизга тушган маиший техникалар билан боғлиқ барча шикоятлар “миллий бренд”имиз билан боғлиқ.

Гапимиз ниҳоясида истеъмолчиларимиздан шуни илтимос қилардикки, қўйилган баҳога кўниб кетаверманг. Юртбошимиз ҳам “Жамият- ислоҳотлар ташаббускори” деб бекорга айтмаган. Халқ манфаати ўйланмас экан, уни талаб қилиш ҳуқуқига тўлақонли ҳақлимиз. Халқдек қудратли куч бўлмайди.

One thought on “Монополияга қачон чек қўйилади?

  1. Ассалому алайкум Узбекистон истемолчи хукукларини химия кириш жамиятлари федерацияси , Мен Россия федерациясида неча йиллардан бери ишлайман ота-онамга ёрдам бериш ва оиламни иктисоди томондан таминлаб келаман хали ёшман уй курилиш килишим керак, Хамма катори мен хам автомобил олиб мингим келади озрок йигсам Яна дамас автомобилига етарди . Энди эса йук биз оддий халк GM AVTO салон нархларини кутаргач орзу булиб колади чамамда.
    Бу ишлардан газабландим нархни э йук бе йук кутаришини ким назорат килади, буниси хам майли энг арзон машиналар нархлари кутарилиши халкни яни камбогалларни устидан кулиш эмасми УЗБЕКИСТОН халки нима килиши керак.
    Кани растоможкани бекор килиб куйса майли хохласа 50% 100% кутарсин .
    Оддий халк нима килсин додини кимга айтсин???

Comments are closed.