Yangiliklar

Москвага учиш қимматга тушди….

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Наманган вилояти Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро А. Жавлоновдан 2020 йил 3 март куни ариза келиб тушди. Унга кўра фуқаро Мингбулоқ туманидаги авикассадан 2 млн 400 минг сўмга Россиянинг Москва шаҳрига чипта харид қилгани, лекин шахсий сабабларга кўра учиш фикридан қайтгани, авиакасса ходими Р. Эргашев эса чиптани пулини тўлиқ қайтармаслигидан норозилиги баён қилинган. Бу ҳолатдан сўнг фуқаро Федерацияга мурожаат қилди ва муаммо истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал қилинди.