Yangiliklar

Носоз телефоннинг пули қайтариб олиб берилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  Наманган вилояти Уйчи тумани ижро этувчи аппаратига 2020-йил 17-март куни Уйчи туманида яшовчи Қобилов.В ёзма равишда мурожаат қилган.

Мурожаатда ёзилишича, Қобилов. В 2020 йил март ойида Уйчи худудида жойлашган телефон дўконидан “Samsung A20” русумли бир муддат ишлатилган телефонни 1.700.000 (бир миллион етти юз минг) сўм эвазига сотиб олган. Орадан маълум муддат ўтиб, харид қилган телефонни ишлатиш чоғида телефоннинг ҳолати талабга жавоб бермаган. Шундан сўнг, Қобилов. В ўша дўконга қайтиб бориб, телефонни алмаштириб беришларини ёки телефон учун тўланган 1.700.000(бир миллион етти юз минг) сўмни сотувчидан қайтариб беришини сўраганида, сотувчи сотилган маҳсулот қайтариб олинмаслигини айтган. Ваҳоланки, бу ҳолат Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига зид.

Ушбу мурожаат юзасидан Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати мутахассислари белгиланган тартибда мониторинг ўтказишди. Натижада истеъмолчи  Қобилов. В нинг бузилган хуқуқлари тикланиб, телефон учун тўланган 1.700.000 (бир миллион етти юз минг)сўм маблағи қайтариб олиб берилди.