Yangiliklar

“Истеъмолчи кутубхонаси” энди Олотда.

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Бухоро вилояти Олот туман ҳокими Н.Неъматова иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Федерация раиси ва туман ҳокими Федерация томонидан Олот туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида, шунингдек, туман марказий қисмида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Олот тумани жамияти маъмурий биноси ҳамда “Истеъмолчи кутубхонаси ” нинг қурилиши юзасидан фикр алмашилди.