Yangiliklar

Жахонгир Саримсоқов бозорларда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж. Саримсоқов Бухоро вилоятидаги йўловчи ташиш транспортлари ҳамда бозордаги нарх-наво стабиллигини назорат қилиш, озиқ-овқатнинг нархи ошганлиги тўғрисидаги хабарларни рост ёки ёлғонлигига ойдинлик киритиш мақсадида Бухоро вилояти деҳқон бозорлари нарх-навоси билан вилоят ҳокимлик мутассадилари, бозор маъмурияти гувоҳлиги ва аралашувисиз шахсан бир ўзи танишиб чиқди. Баъзи асоссиз миш-мишлардан фойдаланиб, маҳсулот устига нарх қўшиб сотаётган сотувчиларни огоҳлантириб, Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар билан таништириб, муаммони ўз жойида бартараф этди.
Бундан ташқари, Федерация раиси Республика ҳудудларидаги бозорлар ҳолатини ўрганмоқчи.” Биламизки, “коронавирус” хабаридан кейин турли асоссиз миш-мишлар пайдо бўлиб, борган сари ёйилмоқда, аммо буларнинг барига кўр-кўрона эргашиб кетиш хато” дея таъкидлади Федерация раҳбари. Федерация барча ўрганилган ҳолат натижаларни ҳар куни соат 18:00 да Вазирлар маҳкамаси, Бош прокуратура ҳамда Давлат солиқ қўмитасига киритиб боряпти. Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз керакки, ўрганиш ишларига Федерациянинг 600 дан ортиқ ишчи ходимлари жалб қилинган.