Yangiliklar

Сергелида сотилаётган “матрёшка” кўринишидаги шиналарнинг лаборатория таҳлили салбий чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Россиялик Экспертлар фикри — ичма-ич (матрёшка) қилиб олиб келинган автомобиль шиналарни сотиб олиш канчалик тўғри? Бу саволга федерация ахборот хизмати жавоб беради. Ўзбекистон иқтисодиётида автомобиль саноати муҳим ва ривожланган соҳалардан биридир. Юртимиздаги енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ва уларнинг эхтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиши ва ҳаттоки экспорт қилиниши ушбу соҳа ютуқларидан ҳисобланади. Ўзбекистон шу каби автомобиль ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарибгина қолмай яна кўп миқдорда импорт қилади. Импорт қилинган автомобил ёки авто эҳтиёт қисмлар ичидан сифатли ва ишончлисини танлаб олиш сиз ва бизнинг бир томондан ҳавфсизлигимизни таъминласа, иккинчи томондан чўнтагимизга ҳам зарар қилмайди.

Россиялик бир гуруҳ автомобил шинаси экспертлари ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳридаги, эҳтиёт қисмлари сотиладиган Сергели бозорида бўлиб, бир қанча автомобиль шиналарини кўздан кечиришди ва халқаро стандарт меъёрий хужжатлари асосида лаборатория таҳлилини амалга ошириш учун Россияга олиб кетишди. Натижада тадбиркорлар томонидан кўпроқ фойда олиш мақсадида ичма-ич қилиб (матрёшка) кўринишида олиб кирилган қийшиқ ва букилган автомобиль шиналарини синови ҳаёт учун қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб беришди. “Истеъмолчи сифатида хақ ҳуқуқингиз бузилса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишоч рақамига қўнғироқ қилинг”, — дейилади хабарда.