Uncategorized

Фуқарога 6 миллион сўмлик моддий зарар ундириб берилди.


2019 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қарши шаҳар жамиятига фуқаро Жабборов Бахтиёр Давлатович томонидан мурожаат келиб тушган. Унга кўра Қарши шаҳар Пахтакор Митти тумани 44 уйда жойлашган “Нуробод севинч” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати фаолиятидан норози эканлиги, ширкат ва фуқаролар ўртасида талаб ва мажбуриятлар акс этган ҳеч қандай шартнома имзоланмаганлиги баён этилган. Фуқаро Жабборов Б. Коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келган. Аммо ширкат ваколатидаги вазифаларга совуққонлик билан қараган, оқибатда фуқаро хонадонининг томидан сув томиб ўтиб, уйига зарар етказган. Зарарнинг умумий суммаси 5.916.052 (беш миллион тўққиз юз ўн олти минг эллик икки) сўмни ташкил этиб, ширкат ушбу зарарни қоплаб беришдан бош тортган. Натижада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қарши шаҳар жамияти фуқаро Жабборов Б.нинг иши юзасидан Фуқаролар иши бўйича Қарши туманлараро судига даво аризаси билан муражаат этди. Суднинг ҳал қилув қарори билан жорий йилнинг 25 май куни фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, унинг давоси қаноатлантирилда ва 5.916.052 (беш миллион тўққиз юз ўн олти минг эллик икки) сўм моддий зарар ундириб берилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
ахборот хизмати