Yangiliklar

Федерация тадбиркорларни инсофга чақиради

“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги”нинг берган маълумотига кўра, “…стандарти 1- жадвал буйича — 1 гугурт кутиси ичида ўртача 40 та  ва энг ками 37 та гугурт чўпи бўлиши керак”.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацисига аҳоли томонидан 1 дона гугурт қутиси ичидан донаси кам чиқаётганлиги бўйича шикоят аризалари келиб тушди. Федерация мутахасислари ушбу масала юзасидан текширув ишларини олиб борди  ва тадбиркорларга ушбу масала бўйича қонуний жиҳатдан огоҳлантирди.

Агарда сизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса,  Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацисининг 1091 қисқа рақами ёки Ўзстандарт агентлигининг (998-78)150-23-00 ишонч телефони орқали маълум қилишингнизни сўраймиз.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш жамиятлари федерациси
ахборот хизмати