Yangiliklar

Ёшлар келажагимиз!

 Мард, жасур ўғлонларимиз, лобар, оқила қизларимиз, сизлар юртимиз ободлиги, эртанги кунга ишонч тимсолисиз. Юксак мақсадлар  сари интилишингизни, серғайратлигингизни кўриб, келгусида Янги Ўзбекистон ишончли қўлларда эканлигига аминман.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси таркибида жами 170 нафар ёш йигит-қизларимиз фаолият олиб боришади. Уларга кўп йиллик малакавий тажрибага эга устозлар ўз маслаҳатларини бериб иш  ўргатиб келишмоқди. Ҳаракатчан серғайрат ва бир вақтда олий таълим муассасаларининг талабаси бўлган кадрларимизга федерация томонидан шартнома пуллари тўлаб берилди. Ёш кадрларимизга билдирилган ишонч натижасида бугун улар кўпгина муваффақиятларга эришиб келишмоқда. Федерация тизимида раҳбарлик лавозимларига ёш кадрларни тайинлаш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида, Федерациянинг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раҳбари лавозимига 2000 йилда туғилган Абдурахмонов Шавкат Шоди ўғлининг  тайинланиши  уларга билдирилган юксак ишончнинг бир кўриниши дейиш мумкин. Шу билан бирга ҳудудларимизда барпо этилган “Истеъмолчи кутубхонаси” ва у ерда яратилда барча имкониятлар ҳам ёш истеъмолчиларимиз учун.
Азиз ёшлар! Сизларни бугунги айём билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳаёт йўлларида қоқилмай, белгилаган мақсадларингиз сари олға интилишни, зафарлар ёр бўлишини чин юракдан тилайман.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси
Жаҳонгир Саримсоқов