Yangiliklar

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА !

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани “Азизабот” МФЙ, Баришом қишлоғи 272-уйда истиқомат қилувчи Очилов Бобур Баҳодирович томонидан мурожаат йўлланди.
Унда айтилишича,  2020 йил май ойида Қизилтепа тумани “Янги аср” фермер хўжалигидан тадбиркорлик қилиш мақсадида банк кредити асосида 25 000 000 сўмга наслли сигир ҳарид қилади.  Келишувга кўра “соғин сигир”  кунига 7-8 литрдан ортиқ сут бериши лозим эди. Аммо натижа ундай бўлмайди. Тадбиркор Б. Очилов  наслли сигирни алмаштириш мақсадида “Янги аср” фермер хўжалигига бориб мурожаат қилганида сигирни бошқасига алмаштириб беришмайди.
Истеъмолчи мурожаатига асосан Қизилтепа туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари  ўрганиш ишлари олиб боришди ҳамда  Қизилтепа “Янги аср” фермер хўжалиги томонидан истеъмолчи Б.Очиловга кунига 30 литр сут берадиган наслли сигирга  алмаштириб берилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
Матбуот хизмати