Yangiliklar

Бухоро дорихоналарида вирусга қарши дори воситаси қолмади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси «Эргоферон» дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борди. 

Мазкур препарат  Бухоро шаҳрида сўнги маротаба 9 июлъ куни 40 минг сўмдан 55 минггача сотилган. Бухоро туман, Когон шаҳри, Жондор ва Пешкў вилоятларида сўнги марта 13 июль куни 45 дан 48 мингача ҳариди амалга оширилган. Ғиждувон, Шофиркон, Ромиган туманларида ўртача 42 мингдан 50 минг сўмгача сотилган. Вилоятнинг Олот, Қоракўл тумани аҳолиси учун мазкур дори сўнги маротаба 10 июлъ куни 44 мингдан 48 мингача сотилган. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вирусга қарши самарали восита ҳисобланган «Эргоферон» дориси Бухоро вилояти ҳудудларидаги дорихоналарининг бирортасида қолмаган.

Вирусли инфекцион касалликларда: А гриппи ва В гриппи, ўткир респиратор вирусли инфекциялар (парагрипп, аденовируслар, респиратор-синцитиал вируслар, коронавируслар чақирган), герпесвирусли инфекциялар (лабиал герпес, офтальмогерпес, генитал герпес, ўраб олувчи герпес, сувчечак, инфекцион мононуклеоз), вирусли этиологияли ўткир ичак инфекциялари (калицивируслар, коронавируслар, ротавируслар, энтеровируслар чақирган), энтеровирусли ва менингококкли менингитлар, буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситма, кана энцефалитида Эргоферон компонентларини қўллаш самарадорлиги экспериментал ва клиник жиҳатдан тасдиқланган.