Yangiliklar

Dunyo nigohi

Мен Оʼзбекистон Республикаси Президенти Шават Мирзиёев жаноби олийларининг Бирлашган Милллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида соʼзлаган нутқини диққат билан оʼқиб чиқдим.
Президент жаноблари ушбу сессияда ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга дахлдор бир қанча ташаббусларни илгари сурди. Мен улардан истеʼмолчилар ҳуқуқига дахлдор иккитасига эʼтибор қаратмоқчиман.
Биринчиси пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тоʼгʼрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ташаббусидир. Оʼзбекистон Президенти фикрича, ушбу кодексда “ҳар бир давлатнинг оʼз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”. Тез орада бундай ҳужжатнинг қабул қилиниши пандемиялар даврида нафақат аҳолига тиббий хизмат коʼрсатишни, қолаверса, унинг ижтимоий аҳволини яхшилаш ҳамда барча ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, истеʼмолчи сифатидаги ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳам ёрдам бериши шубҳасиз.
Иккинчиси “Оролбоʼйи минтақасини экологик инноватсия ва технологиялар ҳудуди деб эʼлон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолютсиясини қабул қилиш” ташаббусидир. Оʼзбекистон раҳбари жаҳон ҳамжамиятини ушбу минтақани экологик инноватсия ва технологиялар ҳудудига айлантириш учун ҳамкорликка даʼват этмоқда.
Оʼзбекистон ҳукумати атроф муҳитга зарарли тузлар тарқалишининг олдини олиш учун Орол денгизининг қуриб қолган тубини коʼкаламлаштириш боʼйича улкан ишларни амалга оширмоқда ва бу “БМТнинг истеʼмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш боʼйича етакчи принтсиплари”га мос келади. Уларда атроф муҳит ҳимояси истеʼмолчилар ҳуқуқни ҳимоя қилишнинг асосий принсипларидан бири экани белгилаб қоʼйилган.
Профессор, доктор Маримуту Надасон,
Халқаро истеʼмолчилар ташкилоти президенти.