Yangiliklar

Ит ҳурар карвон ўтар

Ҳозирги кунда телеграм тармоғида «Энергетик хабарлари» номи билан фаолият юритаётган каналда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига нисбатан туҳмат хабар жойлаштирилган. Унга кўра Федерация ходимлари электр ва газдан ўғирлаб, ноқонуний тарзда фойдаланар эмиш. Шуни айтиб ўтиш керакки, Федерация шу вақтга қадар истеъмолчилар томонидан газ ва электр бўйича йўллаган аризларини қаноатлантириб, миллиардлаб суммани истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб, ундириб берган.
Барчасидан хабари бўла туриб, Федерацияга мағзава ағдаришдан муддаолари нима эканлиги бизга қоронғу. Аммо бизга шуниси маълумки, у канал ким томонидан юритилаётгани ва барча фактлари бизга кундек равшан. Бу туҳмат юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ички ишлар вазирлигига хабар қилди.
Қолган тафсилотлар ҳам маълумот ўрнида бериб борилади.

Нимаям дердик, ит ҳурар карвон ўтар.