Yangiliklar

Ҳуқуқингиз бузилса, биринчи кимга мурожаат қилишни биласизми?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ҳар куни бир қанча мурожаатлар келиб тушади. Улар мазмун моҳиятига кўра бир биридан фарқ қилсада, кўп ҳолларда сотувчи онгли равишда харидорга нисбатан ноҳақлик қилган бўлиб чиқади ёки истеъмолчи ўз ҳуқуқини яхши билмаганлиги туфайли ҳуқуқий кўмак учун мурожаат қилади. Мисол учун яқинда Фарғона туманида яшовчи Х.Тошбеков ўзи яшаб турган […]

Yangiliklar

Харидор нима учун пул ўтказиб ҳам “Gentra”сини ололмади?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Худойберди Мустафоевнинг мурожаати кўриб чиқилди. Х.Мустафоев Қарши шаҳар “АС Қашқадарё сервис” автосалонидан ўзаро автомашина етказиб бериш бўйича тузган шартномасига кўра “Gentra” русумли автомашина учун 115.697.409 сўм тўлаган аммо, автоулов анча вақт ўтса ҳам етказиб берилмаган. Ушбу муаммоли […]

Yangiliklar

Пули тўланган автомобилни ололмаётган​ фуқаролар муаммоси ҳал этилди

Сўнгги кунларда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига келаётган мурожаатларнинг кўп қисмини автомашина олиш учун тўлов қилиб, сўнгра ўз вақтида автомобилини ололмаётган юртдошларимизнинг шикоятлари ташкил этмоқда. Федерацияга келиб тушган навбатдаги ариза Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи Худойберди Мустафоевдан бўлиб, у Қарши шаҳридаги “Ас-Қашқадарё серрвис” хизмати томонидан “Gentra” автомашинаси учун 115 679 409 сўм тўлов […]

Yangiliklar

МОНИТОРИНГ. Республика туризм маркази — Бухоро вилоятининг 91 фоиз ички йўллари қаровсиз

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ички хўжалик автомобиль йўллари ҳолати ўрганилди. Замонавий жамият жадаллик билан ривожланмоқда. Бу эса фуқаро муаммоларининг актуаллик даражасининг ўзгаришига олиб келяпти. Aммо шундай муаммо борки, бунинг долзарблиги бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Бу – йўллар муаммоси. Яқинда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя […]

Yangiliklar

  Истеъмолчига қўйилган асоссиз қарздорлик олиб ташланди.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи фуқаро М.Раҳимова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  Бойсун туман жамиятига мурожаат қилди. Мурожаатда фуқаро М.Раҳимова ўз уйида фойдаланаётган газ ҳисоблагичи янги ўрнатилган бўлсада, истеъмолчидан туман газ ходимлари томонидан ортиқча 1.500.000 сўм талаб қилинганидан норози эканлигини билдирган. Ушбу мурожаат Бойсун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб,  […]

Yangiliklar

Автокредитга олинган “Cobalt” носоз чиқди.

2019 йил ноябръ ойида Навоий шаҳридан 3 йил муддатга автокредит асосида “Cobalt” автомашинасини ҳарид қилган фуқаро М.Раҳимов автомашинанинг 3 ойдан сўнг носоз ҳолда эканлигини билиб, тегишли мутасаддиларга мурожаат қилади. Афсуски, масъуллар фуқаро мурожаатига беписандлик билан қараб, харидорни 2 ой сарсон қилади. Шундан сўнг фуқаро М.Раҳимов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Ишонч телефони”га қўнғироқ […]

Yangiliklar

1.400.000 сўмлик носоз газплита пули истеъмолчига қайтарилди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи фуқаро А.Қорақулов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, 1091 “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилди. Мурожаатда фуқаро А.Қорақулов Шўрчи туманидаги “Aртел” савдо дўконидан 1.400.000 сўм га сотиб олган газ плитаси яроқсиз чиққанини билдирган. Ушбу мурожаат Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси мутахассислари томонидан ўрганилиб, носоз газ плитаси […]

Yangiliklar

Истеъмолчига қайтарилган миллионлар

Яқинда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 “Ишонч телефони”га , Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро З.Эронов мурожаат қилди. Унга кўра Қарши туманида жойлашган Батош массиви 1/81 Б уй (намунавий)га 17 155 910 (ўн етти миллион бир юз эллик беш минг тўққиз юз ўн )сўм ўтказиб, лекин 2 йилдан буён “21 аср хусусий […]

Yangiliklar

Тайинлов

Ташмуҳаммедов Aбдуғани Aбдувалиевич Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марказий ижро этувчи аппарати Мониторинг ва ахборот –таҳлил бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Абдуғани Ташмуҳаммедов 1974-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998-йил Тошкент автомобил йўллари институти, 2001-йил Тошкент давлат аграр университети, 2006-йил Мирзо Улуғбек номидаги миллий университетни тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис, иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Абдуғани Ташмуҳаммедов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси […]

Yangiliklar

Тайинлов

Хатамов Aзизжон Нурмаҳаматович Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий ижро этувчи аппарати  Ҳуқуқий ҳимоя, ташкилий кадрлар ва услубий бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди. Aзизжон Хатамов 1989-йили Сурхондарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 2012-йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2014-йилда магистратурасини тамомлаган. Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида ишлаган.