Yangiliklar

Тайинлов

Ташмуҳаммедов Aбдуғани Aбдувалиевич Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марказий ижро этувчи аппарати Мониторинг ва ахборот –таҳлил бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Абдуғани Ташмуҳаммедов 1974-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998-йил Тошкент автомобил йўллари институти, 2001-йил Тошкент давлат аграр университети, 2006-йил Мирзо Улуғбек номидаги миллий университетни тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис, иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Абдуғани Ташмуҳаммедов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси […]

Yangiliklar

Тайинлов

Хатамов Aзизжон Нурмаҳаматович Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий ижро этувчи аппарати  Ҳуқуқий ҳимоя, ташкилий кадрлар ва услубий бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди. Aзизжон Хатамов 1989-йили Сурхондарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 2012-йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2014-йилда магистратурасини тамомлаган. Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида ишлаган.

Yangiliklar

ТАРМОҚДАН УЗИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛОВ ТАЛАБИ

Бугунги кунда энг кўп учраётган муаммолардан бири коммунал тўловлардаги ассосиз қарздорликлардир. Тўрақўрғон туман Оқтош МФЙда яшовчи фуқаро Абдуқодиров Муҳаммадалининг хонадонига туман Мажбурий ижро бюросидан табиий газ учун 547 минг 873 сўмлик қарздорлик талабномаси келган. Газ босими яхши бўлмагани сабабли кўча тармоғидан аллақачон узиб қўйган фуқаро эса бундан норози бўлган. Туман газ таъминоти йўлида ковуши емирилган […]