Выберите язык

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро С.А. Таиланд давлатига саёҳат қилиш мақсадида 4 нафар йўловчи учун жами 39 миллион 840 минг сўмлик авиачипта харид қилган. Бироқ режалаштирилган парвоз бекор қилинган. Шундан сўнг фуқаро чипта пулларини қайтариш масаласида муаммога дуч келган.

Фуқаро бир неча бор мурожаат қилганига қарамай, тўланган маблағ ўз вақтида қайтарилмаган. Натижада у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг 1091 ишонч рақамига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.  

Олиб борилган ишлар натижасида С.А.га 39 миллион 840 минг сўм миқдоридаги авиачипта пули тўлиқ қайтариб берилди.

Мазкур ҳолат истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини билиши ва зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга мурожаат қилиши муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди.

А. Бўриев, ЎзА мухбири

“Sunʼiy idrok davrida axborot xizmati trendlari va yangi ko‘nikmalar” mavzusida
ikki kunlik seminar-trening
“Sunʼiy idrok davrida axborot xizmati trendlari va yangi ko‘nikmalar” mavzusida
ikki kunlik seminar-trening
“Sunʼiy idrok davrida axborot xizmati trendlari va yangi ko‘nikmalar” mavzusida
ikki kunlik seminar-trening